12:24 / 13.09.2021
3664

Андижонда йигитдан интим видеоларни тарқатмаслик учун 10 минг доллар сўраган эркаклар ушланди

Улар йигитнинг телефонидаги интим видеоларни тарқатмасликлари учун пул ва янги телефон олиб беришини айтиб товламачилик қилишган.

2021 йил 06 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВга фуқаро Б.А. ариза билан мурожаат қилиб, таниши “Лазиз” ва “Халилулло” исмли шахслар жорий йилнинг 04 сентябрь куни уни Тошкент шаҳар М.Улуғбек туманида жойлашган “Лазиз” исмли шахснинг яшаш хонадонига олиб бориб, унга нисбатан куч ишлатиб, унга тегишли бўлган “Iphone 12 pro max” русумли уяли телефонини тортиб олишиб, телефонда мавжуд бўлган у билан аёл киши ўртасидаги интим видеотасвирларини интернет тармоғи орқали тарқатиб юбориш билан таҳдид қилиб, ушбу тасвирларни тарқатмаслик эвазига 10.000 АҚШ доллари ва уяли телефонини қайтариб бериш эвазига янги “Iphone 12 pro max” русумли уяли телефон учун 1.150 АҚШ доллари, жами 11.150 АҚШ доллари беришини талаб қилаётганликларини маълум қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, жорий йил 07 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Андижон вилояти ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар Л.Х. ва Х.И. Андижон шаҳар, Ўзбекистон кўчасидаги 48-мактаб ташқи томонида ариза муаллифидан 10.000 АҚШ долларини олган вақт ашёвий далиллар билан қўлга олиндилар.

Мазкур ҳолат юзасидан, 2021 йил 07 сентябрь куни Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЎзР ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми “б,в,” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, Л.Х. ва Х.И.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top