08:59 / 14.09.2021
9249
Реклама

Тошкентда “A” классга мансуб корейс-ўзбек бизнес-марказининг қурилиш ишлари бошланди

Мазкур лойиҳа Корея Республикаси саноат, савдо ва энергетика вазирлиги ҳузуридаги корейс-ўзбек бизнес ассоциацияси томонидан назорат қилиб борилади. Шуниси алоҳида эътиборга моликки, қурилиш ишлари Жанубий Корея томонидан молиялаштирилади.

Премиум-класс даражасидаги Ўзбекистон-Корея бизнес маркази – Жанубий Кореянинг Evergreen CEA Tashkent компанияси ҳамда Ўзбекистондаги BIR Capital сармоявий компаниясининг йирик кўламдаги қўшма ҳамкорлик лойиҳаси ҳисобланади. Бундай муҳташам, замонавий ва қулай юқори технологиялар билан жиҳозланган бино бир қарашда худди Сеулнинг ишбилармонлик ҳудудидан Тошкентга кўчирилганга ўхшайди.

Эътироф этиш жоизки, ушбу янги бизнес маркази яқин истиқболда пойтахтнинг “A” классга мансуб тижорат кўчмас мулк сегментига бўлган талабни янада оширишда, шунингдек мамлакатлар ўртасидаги ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

– Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун биз Ўзбекистонда корейс капиталига эга бўлган компанияни – EVERGREEN CEA TASHKENT'ни қурдик, - дейди қурилиш, инжиниринг, маркетинг соҳасида фаолият олиб борувчи EVERGREEN CEA TASHKENT Бош директори Пилье Чо. – Ҳар бир янги лойиҳани бошлашдан аввал биз доимо ўзимизга савол берамиз: “10 йилдан кейин биз шаҳарни қандай ҳолатда кўришни хоҳлаймиз?” айнан шу мақсадда замон билан ҳамнафас бўлиш, ва керак бўлса ҳатто ундан ҳам ўзиш, олдинда бўлиш учун энг замонавий материаллар ва илғор технология воситаларни танлаймиз. Шуниси, қувонарлики, Жанубий Кореяда ажойиб жамоам, Ўзбекистонда эса, ақл бовар қилмас даражадаги тажрибали ва юқори малакали бизнес ҳамкорларим бор. Келгусида биз ҳар икки давлат, икки маданият ўртасида ишончли ва мустаҳкам кўприк бўлиш учун бор куч ва имкониятларимизни аямаймиз! Ўйлайманки, иккала давлат ўртасидаги бизнес-шериклик яқин истиқболда Ўзбекистон бозорида Жанубий Кореянинг етакчи корпорациялари пайдо бўлиши ва қад ростлашида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. “A” классга мансуб янги бизнес маркази эса уларнинг бош қароргоҳига айланади, десак муболаға бўлмайди.  Шунингдек, бундай премиум классга оид бўлган майдонларга бўлган талаб йирик маҳаллий компаниялар ва халқаро ташкилотлар орасида ҳам жуда юқоридир, боиси  офислар қулайлик ва хавфсизлик нуқтаи назаридан белгиланган талабларга жавоб бериши лозим.

Виталий Фен, Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси: “Корея-Ўзбекистон ҳамкорлик бизнес-маркази қурилиши шундай муҳим сана арафасида – Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги ва Корея Республикаси билан дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 29 йиллиги кенг нишонланаётган паллада бошланганидан беҳад мамнунман. Мазкур лойиҳа мамлакатларимиз ўртасида йирик иқтисодий ўсишга ва ўзаро дўстона муносабатларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишига шубҳа йўқ. Ўйлайманки, ушбу ҳамкорлик Ўзбекистон қурилиш саноати тимсоли сифатида Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасидаги дўстона алоқаларнинг яна бир муваффақиятли моделига айланади. Корея-Ўзбекистон бизнес марказининг самарали ва фойдали майдони 11 минг квадрат метрни ташкил этади. Эътироф этиш жоизки, муҳташам иншоот дизайни ва интерьери лаконик жиҳатдан барқарор ва ишбилармонлик услубида яратилган. Айниқса, юмшоқ қумли, тўйинган шоколад ва совуқ графит рангларининг ўзаро уйғунлашган ҳолда компания биносида акс этгани компанияларнинг муваффақияти ва нуфузини янада ёрқинроқ намоён этади”.

 

Бинонинг 11-қаватидаги панорамали деразалар ортидан эса кенг, замонавий офислар, дўконлар, ресторанлар, иншоотнинг том қисмида эса, ажойиб гулларга бурканган боғ ва мароқли суҳбатлашиш учун мўлжалланган махсус ўриндиқлар жойлашган бўлади. Бу ерда бизнес-марказ аҳолиси мароқли ҳордиқ чиқариб, саломатлигини мустаҳкамлаш билан бирга, ҳамкорлари билан норасмий музокаралар олиб борадилар, шунингдек, шаҳар гўзаллигидан ҳам баҳраманд бўладилар.

Деразаларнинг ригелли-жавон тизими туфайли хона ичкариси ходимларнинг саломатлиги ва иш унумдорлигига ижобий таъсир кўрсатувчи табиий ва ёрқин ранглар ҳамда ёруғлик билан етарлича тўйингандир. Ишончли иссиқлик изоляцияси эса бино ичидаги қулай иссиқлик ҳароратини сақлаб турган ҳолда ёзда ҳаддан ташқари қизиб кетишининг, қишда эса меъёрдан ортиқ совиб кетишининг олдини олади. Ҳозирги вақтда 113 автомашина учун мўлжалланган уч даражали ерости тўхташ жойи қурилиши ишлари қизғин давом этмоқда.

Корея-Ўзбекистон бизнес марказидан кўчмас мулк харид қилиб олишнинг афзалликлари борасида кўпроқ маълумотга эга бўлинг. Қурилишнинг дастлабки босқичида харидорлар энг мақбул нархларни қўлга киритишади.

Мўлжал: Тошкент шаҳри, Next савдо маркази, Magic City кўнгилочар истироҳат боғи.

Сайт: kubc.uz

Facebook: fb.com/koruzbc

Instagram: @koruzbc

Мурожаат учун телефонлар: +99855 500 88 11

Маълумот ўрнида: EVERGREEN CEA TASHKENT – бош қароргоҳи Инчхон (Корея Республикаси)да жойлашган EVERGREEN MOTORS GROUP халқаро корпорациясининг Ўзбекистондаги  бўлинмаси ҳисобланади. Компания Марказий Осиёдаги Kia Motors ва Hyundai компанияларининг расмий дистрибютори ҳамдир, шунингдек, кўчмас мулк билан шуғулланади ва бизнес-консалтинг хизматларини ҳам тақдим этади. BIR Capital – тижорат кўчмас мулкига ихтисослашган инвестиция компанияси. Компания хусусий капитални жалб қилиш ва малакали бошқаруви тажрибаси орқали  инвесторларининг даромадларини ошириш билан шуғулланади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top