15:26 / 16.09.2021
10369

Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Афғонистонда вужудга келаётган вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрига келгач, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.

Кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ иқтисодиёт тармоқларида кооперация лойиҳаларини ва маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурини амалга ошириш мақсадида фаол мулоқот ва алмашинувларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Давлатимиз раҳбари Тожикистоннинг ШҲТдаги сермаҳсул раислиги даврида эришилган натижаларни юксак баҳолади ва бўлажак саммит тадбирлари муваффақиятли ўтказилишини тилади.

Top