18:09 / 24.09.2021
6799

Америкалик олим “дельта” – коронавируснинг охирги тажовузкор варианти эканлигини айтди

Олимнинг сўзларига кўра, Жанубий Африка варианти вакцинага чидамли, аммо шу билан бирга унчалик юқумли эмас. 

Фото: ТАСС

Профилактик тиббиёт академияси президенти, АҚШ соғлиқни сақлаш ассоциацияси аъзоси Алмаз Шарман эмланганлар сони ошиши билан коронавируснинг “дельта” варианти юқумлилик хусусиятини йўқотади деб ҳисобламоқда.

“Вируснинг бир нечта вариантлари бўлиб, улар юқумли ёки вакцинага бардошсиз ёки вакцинага чап берувчи бўлиши мумкин, лекин юқумлилик хусусиятини йўқотади. “Альфа”, “бета” ва “гамма” вариантлари билан шундай ҳолат юз берди. Ҳозирда биз энг юқумли “дельта” вариантига дуч келдик. Мен унинг коронавируснинг охирги тажовузкор варианти деб ўйлайман ва келгусида пандемия сусайиши керак”, – деди Шарман.

Унинг сўзларига кўра, масалан, Жанубий Африка варианти вакцинага чидамли, аммо шу билан бирга унчалик юқумли эмас. 

Олим шу билан бирга, вируснинг штамм ва вариантларини адаштирмасликка чақирди. Унинг айтишича, штамм бу вируснинг ўзига хос бошқа хусусияти. 

Олимнинг сўзларига кўра, вакцинация суръати етарлича эмаслиги сабабли коронавирус мутацияга учраб, унинг янги вариантлари пайдо бўлмоқда.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top