09:47 / 28.09.2021
5130

Хитой Huawei молиявий директори озод қилингандан кейин 2 америкаликни қўйиб юборди

АҚШ фуқаролари, 2018 йилдан бери Хитойни тарк эта олмаган ака-сингил Виктор ва Синтия Лю 26 сентябрда АҚШга қайтдилар. Улар Канадада ҳибсда ушлаб турилган Huawei молиявий директори Мэн Ваньчжоу озод қилингандан кейин қўйиб юборилди.

Виктор ва Синтия Лю Хитой коммуникациялар банкининг собиқ раҳбарларидан бири Чанмин Люнинг фарзандлари ҳисобланади. Уларга Хитойда ҳеч қандай айблов қўйилмаган, улар мамлакат бўйлаб ҳаракатлана олишган, бироқ тақиқлов сабабли Хитойни тарк эта олишмаган. АҚШ давлат департаменти вакили америкаликларнинг уйларига қайтарилганини қутлаган ва бу АҚШнинг Шанҳайдаги бош консулхонаси ёрдами билан амалга ошганини таъкидлаб ўтган.   

Мэн Ваньчжоу Канаданинг Ванкувер шаҳрида 3 йилга яқин уй қамоғида сақланган. У 2018 йилда АҚШ сўрови билан ҳибсга олинган. Huawei молиявий директорига Хитойга қарши санкцияларни бузиш билан боғлиқ айбловлар қўйилган. Ўтган ҳафта Канада суди Мэн Ваньчжоунинг АҚШга экстрадиция қилинишини тўхтатишга қарор қилган ва у 25 сентябрда Хитойга қайтган.

Top