12:02 / 01.10.2021
5916

Олим Хасанов хотирасига бағишлаб ўтказилган хайрия дастури ғолиблари маълум бўлди

ААТ Group компанияси Олим томонидан Хасанов хотирасига бағишлаб ўтказилган, Ўзбекистондаги иқтидорли ёшларнинг муносиб таълим олишларига қаратилган хайрия дастури танлови ўз ниҳоясига етди. Жорий йилда танлов Ўзбекистонда фаолиятини ўтаётган олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилди ва ғолиблар учун энг асосий мукофот – ОТМда таҳсилнинг қолган барча йили учун  шартнома тўловини тўлаган ҳолда индивидуал молиявий кўмакни қўлга киритишдир (иштирок этиш шартлари бўйича батафсил бу ерда).

Танловнинг биринчи босқичига аризаларни қабул қилиш 2021 йилнинг 31 августига қадар  очиқ бўлди. Барча ариза топширган иштирокчилар орасида мамлакатнинг 8 ҳудудидан 30 та талаба танлаб олинди ва иккинчи босқичга йўлланма берилди.

Иккинчи босқич – интеллектуал тестдан ўтиш натижалари айрим иштирокчилар ўртасида озгина фарқ кўрсатгани боис учинчи босқичга аввал эълон қилинганидек 15 киши эмас, балки 19 талаба ўтишга муваффақ бўлди.  

Танловнинг учинчи босқичи – оғзаки интервьюни компаниянинг бош идорасида ўтказишга қарор қилинди. 25 сентябрь куни барча финал иштирокчилари Олим Хасанов хотирасига бағишлаб ўтказилган хайрия дастурининг танлов комиссияси аъзолари билан учрашиш учун Самарқанд шаҳрига таклиф этилди.

Танлов шартига кўра, комиссия дастури ғолиби сифатида беш нафар талабани танлаши керак эди. Ҳар бир номзод иқтидорли ва истеъдодли бўлганлиги сабабли ҳам бу жуда ҳам қийин вазифага айланди. Комиссия аъзолари учун танлаш жараёни жуда мураккаб кечди ва улар «ёрдамга кўпроқ муҳтож бўлганларга кўмаклашиш» тамойилига амал қилишди. Шу сабабли, жорий йилда молиявий кўмак кўпроқ аҳамиятга эга бўлганларни тақдирлашга қарор қилинди.

Танлов ғолиблари билан танишинг:

1. Бойсариев Шуҳрат (ТДИУ 2-босқич талабаси, Гулистон ш.);

2. Иброҳимова Райхон (ТДЮУ 2-босқич талабаси, Тошкент ш.);

3. Алибеков Амирхон ( М.В.Ломоносов номидаги МДУ филиали 1-босқич талабаси, Тошкент ш.);

4. Азимов Адиз (БДТИ 1-босқич талабаси, Бухоро ш.);

5. Сайитқулова Сабрина (ТДИУ 2-босқич талабаси, Тошкент ш.);

6. Эргашова Дильноза (НДПИ 2 босқич талабаси, Навоий ш.)

Олим Хасанов хотирасига бағишлаб ўтказилган хайрия дастури танлов комиссияси барча номзодларга мурожаат қилади:

«Сизларга иштирокингиз ва ушбу дастурга бўлган ишончингиз учун миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳар бирингиз жуда иқтидорлисиз ва ушбу грантни соҳиби бўлишга муносибсиз. Ва ҳар бирингиз ғолибсиз, сабаби сиз энг яхшилар ичидан саралаб олинганлар қаторидасиз. Умид қиламизки, мазкур дастурда иштирок этиш барчангизнинг ҳаётингизни яхши томонга ўзгартира олди ва биз бунда сизларга ёрдам беришда давом этамиз.

Сизларга ўзингиз учун юқори бўлган мақсадларни қўйишингизни тилаб қоламиз, сабаби бадавлат инсонга айланиш – бу ҳаётда энг муҳим бўлган нарса эмас. Олим Хасановни билган ҳар бир инсон унинг Ўзбекистон барча яшаш, ўқиш ва ишлашни орзу қиладиган масканга айланиши учун нафақат жамиятимиз, балки бутун мамлакатимиз ҳаётини янада яхшилашга бўлган интилишларини қайд этади. Ҳар бирингизда учрашувимиздан сўнг, Олим Хасановнинг бир бўлаги яшашини ва орзулар қилишингизни тилаб қоламиз. Биз эса орзуларни амалга оширишда кўмаклашишга тайёрмиз».

Реклама ҳуқуқи асосида

Top