10:40 / 06.10.2021
3844

USAID Марказий Осиёда янги савдо дастурини эълон қилди

Фото: АҚШ элчихонаси

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) умумий қиймати 19 миллион долларга тенг бўлган янги беш йиллик лойиҳа бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар бермоқда.

USAID’нинг Марказий Осиёда Савдо дастури Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда амалга оширилади. Янги лойиҳа USAID’нинг йиллар мобайнида минтақавий савдо, корхоналарни ривожлантириш ва минтақавий алоқаларни яхшилашда эришилган ютуқларига асосланган. 

USAID’нинг Марказий Осиёда Савдо дастури учта асосий стратегик мақсадга эришиш учун давлат ва хусусий секторга техник ёрдам кўрсатиши назарда тутилган.

Биринчидан, дастур фаолияти молиявий ва вақт харажатларини камайтириш, шунингдек, минтақада иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида божхона ва чегара назорати тартибини уйғунлаштиришга йўналтирилади. 
Иккинчидан, дастур ривожланишни рағбатлантирувчи ва инвестициялар оқимини таъминлайдиган ислоҳотларни амалга ошириш учун давлат ва хусусий сектор орасидаги шерикликни кучайтиради. 

Учинчидан, манфаатдор томонлар билан Марказий Осиё минтақасида ҳам, ундан ташқарида ҳам трансчегаравий савдо ҳажмини ошириш бўйича ишлар олиб борилади.

Маълумот учун, USAID ривожланиш натижаларини эришишни тезлаштириш устида иш олиб борувчи халқаро тараққиёт соҳасидаги дунёдаги етакчи агентликдир. 

Top