21:05 / 13.10.2021
11674

Дунёнинг энг яхши аёл югурувчиларидан бири ўз уйида ўлдирилган ҳолда топилди

Фото: Getty Images

Кенияда узоқ масофаларга югурувчи спортчи Агнес Тироп жонсиз ҳолда топилди. The Standard нашрининг хабар беришича, 25 ёшли спортчи ўз уйида пичоқланган ҳолда топилган.

Кения енгил атлетика федерацияси спортчининг ўлимини тасдиқлаган. “Кения халқаро майдонда порлаётган юлдузларидан бири, ўз дуридан маҳрум бўлди”, деб айтилган федерация баёнотида.

Дастлабки маълумотларга кўра, спортчини ўз турмуш ўртоғи пичоқлаган. Воқеанинг қолган тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Агнес Тироп Токиода ўтган Олимпиадада 5 минг метрга югуришда 4-ўринни эгаллаган. У, шунингдек, 2017 ва 2019 йиллардаги жаҳон чемпионатларида 10 минг метрга югуриш бўйича бронза медалини қўлга киритган. 

Top