09:00 / 15.10.2021
3594

BIR Capital'дан фойдали сармоя таклифи ёки KUBC бизнес марказига инвестиция киритишнинг 5 сабаби

Майдонлар ҳажми 38.5 дан 475 квадрат метргача ўзгариб туради, у ерда офислар, ресторанлар, савдо нуқталари ва шоурумлар учун ҳам бинолар мавжуд. Мазкур лойиҳа Жанубий Корея томонидан молиялаштирилади.

Фото: KUBC бизнес маркази

2021 йилнинг сентябр ойидан бошлаб KUBC (Korea Uzbekistan Business Centre) бизнес марказидаги  бинолар сотуви бошланди. Бозорда юқори даражадаги премиум тижорат кўчмас мулк етишмаслигини ҳисобга олсак, A классга мансуб мазкур объект ўз хусусий бизнесингизга фойдали сармоя ёки даромадли инвестицияга айланади.

Корея Республикаси томонидан лойиҳани Evergreen CEA Tashkent компанияси, Ўзбекистон томондан эса, BIR Capital инвестиция компанияси амалга оширмоқда.

KUBC бизнес марказида кўчмас мулкка нима сабабдан талаб юқори бўлишининг 5 та асосий сабаби:

1. Инвестицияларнинг ишончлилиги

Бугунги кунда инвесторлар узоқ муддатга давом этувчи қурилишдан ва девелопер ўз мажбуриятларини бажармаслигидан чўчишади. Шу боис ҳам KUBC бизнес маркази лойиҳаси – ҳар иккала томондаги ҳамкор-мамлакатлар учун ҳам муҳим объектдир. Қурилиш ишлари Жанубий Кореянинг Evergreen CEA Tashkent компанияси томонидан молиялаштирилади ва Корея Республикаси Саноат, савдо ва энергетика вазирлиги ҳузуридаги Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси томонидан назорат қилинади.

Фото: KUBC бизнес маркази

Шерзод Қудбиев, Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раиси

Эътироф этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги дўстона муносабатлар тобора ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда 900 га яқин корейс компаниялари мавжуд бўлиб, уларнинг 77 таси 2020 йилда бозорга киритилган. 2021 йил ҳолатига кўра, Ўзбекистон бозорига яна 1000 дан ортиқ компания келиб қўшилиши кутилмоқда. Тошкентда корейс-ўзбек бизнес маркази қурилиши ушбу ҳақиқатни тасдиқлайди. Боиси, мазкур бизнес маркази икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

2. Бизнес маркази халқаро стандарт талабларига жавоб беради

KUBC БМ “A” классга мансуб  объектлар учун халқаро стандартларга жавоб беради. Иншоотнинг қурилиши вақтида юқори сифатли қурилиш материалларидан ҳамда энергияни тежовчи технология воситаларидан фойдаланилади.

Панорамали деразалар шаҳарнинг ажойиб манзараси томонга қараган бўлиб, кишига кенглик ҳиссини бағишлайди ва хоналарни ёруғлик билан тўлдиради. Ёзнинг жазирама қуёши ноқулайлик туғдирмаслиги учун бинонинг фасад қисмида қуёшдан муҳофаза қилувчи махсус шишадан фойдаланилади.

Юқори малакали лойиҳалаштириш ҳамда деталларнинг пухта ўйланганлиги бизнес маркази аҳолисига вақтни тежашда ёрдам беради. Шундай қилиб, лифтни кутиш вақти 30 сониядан ошмайди ва қулай кутиш жойлари (лобби) ҳисобланган қабулхона узоқ давом этмайдиган қисқа расмий ва ишбилармонлик учрашувлари учун мослаштирилгандир.

3. Ўзингизга мослаштирилувчи қулай режалаштириш ечимлари

Бизнес марказининг режалаштириш ечимлари бинони исталган офис ва савдо нуқталарига айлантириш имконини беради. Бинонинг умумий майдони ихчам 38.5 квадрат метрдан бошланади ва кенглиги 475 кв метргача етиши мумкин. Катта штатга эга корхоналар учун девелопер бутун қават ҳажми (1085 квадрат метр)ни ташкил этувчи кенг хоналарни индивидуал нархларда таклиф этади. Барча қаватлар манзараси Magic City Park, Оқтепа канали, NEXT (Ice Rink), Ҳумо Aрена ва Tashkent City сингари замонавий ижтимоий марказлар томонга қараган.

Биринчи қаватда турли ютуқли ўйинлар ҳамда шоурумлар учун мўлжалланган жойлар мавжуд: уч томонли очиқ кенглик кўча томондан ҳамда лоббидан жуда яхши  кўриниб туради, юқори даражадаги ўтказувчанлик эса мижозларнинг барқарор оқимини таъминлайди.

Фото: KUBC бизнес маркази

Бизнес марказнинг том қисмида жойлашган ресторан пойтахт  аҳолисини ўзига жалб этувчи ажойиб маскан деса бўлади. Турли гуллар ва ўсимликлар билан қуршаб олинган террасалар ва столлар, шунингдек ажойиб ошхона ва пойтахт томонга қараган мафтункор манзаранинг чиройли панорамаси KUBC ресторанини севимли ҳордиқ чиқариш ва ишбилармонлик учрашув жойларига айлантиради.

4. Махсус эҳтиёжга эга кишилар учун инфратузилма

KUBC бизнес маркази барча меҳмонлар, шунингдек ишчи-ходимларнинг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олади. Эгилувчан бурчакли пандуслар ва 2,3 метр кенгликдаги йўлаклар бино атрофида ногиронлар аравачасида ҳам эркин ҳаракатланишда қийинчилик туғдирмайди. Ҳар бир қаватда имконияти чекланган  одамлар учун ҳаммом, алоҳида эҳтиёжи юқори кишилар учун автомашиналар тўхташ жойларида алоҳида махсус жойлар мавжуд.  

5. Инвестициялар рентабеллиги

BIR Capital таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, инвестицияларни қайтаришнинг прогноз кўрсаткичи (ROI) 18 фоизга етади, бу эса Ўзбекистон банкларидаги валюта омонатлари бўйича жорий ставкадан анча юқори (ўртача ~4 фоиз). Мазкур лойиҳа учун инвестицияларнинг минимал қайтарилиш муддати-5.5 йил.

Фото: KUBC бизнес маркази

Бунда, пойтахтдаги “A” классга мансуб кўчмас мулк Ўзбекистонда тобора сони жиҳатдан ортиб бораётган йирик бизнес корхоналар, халқаро ташкилотлар ва ваколатхоналар томонидан юқори талабга эга бўлади. Турар жой кўчмас мулк бозоридан фарқли ўлароқ, тижорат биноларини ижарага бериш шартномалари узоқ муддатга тузилади ва эгасига барқарор даромад келтиради.

KUBC бизнес марказининг режалаштириш ечимларига қаранг, шу билан бирга лаконик дизайн ва қулай жойлашувини муносиб баҳоланг. Ҳозирда бизнесингиз учун фойдали таклифлар биноларнинг турли хил кўринишлари мавжуд.

Жойлашув: локация

Мўлжал: Next савдо кўнгилочар маркази, Magic City хиёбони

Сайт: kubc.uz

Facebook: fb.com/koruzbc

Instagram: @koruzbc

Телефон: +99855 500 88 11

Маълумот учун

EVERGREEN CEA TASHKENT – бош қароргоҳи Инчхонда (Корея Республикаси) жойлашган EVERGREEN MOTORS GROUP халқаро корпорациясининг Ўзбекистондаги таркибий бўлинмасидир. Ушбу компания Марказий Осиёдаги Kia Motors ва Hyundai компанияларининг расмий дистрибютори, шунингдек, кўчмас мулк билан шуғулланиб,  бизнес-консалтинг  хизматларини кўрсатади.

BIR Capital – тижорат кўчмас мулки соҳасига ихтисослашган инвестиция компанияси ҳисобланади. Компания хусусий капитални жалб қилиш, унинг ваколатли бошқаруви ва инвесторларининг даромадларини ошириш билан шуғулланади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top