08:29 / 16.10.2021
31519

Доимий аҳолиси сони энг кўп ва энг кам бўлган ҳудудлар маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси доимий аҳолиси сони энг кўп ва энг кам бўлган ҳудудларни маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республика туман ва шаҳарлари орасида доимий аҳолиси сони энг кўп бўлган ҳудудлар қуйидагича:

  • Наманган шаҳри – 657 минг киши;
  • Самарқанд шаҳри – 559,4 минг киши;
  • Ургут тумани – 528,9 минг киши;
  • Андижон шаҳри – 456,4 минг киши;
  • Чироқчи тумани – 428,8 минг киши;
  • Денов тумани – 397,3 минг киши;
  • Олмазор тумани – 383,1 минг киши;
  • Паст Дарғом тумани – 365,3 минг киши;
  • Юнусобод тумани – 356,9 минг киши;
  • Шайхонтоҳур тумани – 352,8 минг киши.

Шунингдек, Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1 октябрь ҳолатига доимий аҳолиси сони энг кам бўлган ҳудудлар қуйидагича:

  • Ғозғон шаҳри – 8,9 минг киши;
  • Томди тумани – 15,3 минг киши;
  • Қоровулбозор тумани – 18,9 минг киши;
  • Бўзатов тумани – 21,8 минг киши;
  • Ширин шаҳри – 19 минг киши;
  • Янгиобод тумани – 28,9 минг киши;
  • Мўйноқ тумани – 32,8 минг киши;
  • Конимех тумани – 36,6 минг киши;
  • Учқудуқ тумани – 38,1 минг киши;
  • Оҳангарон шаҳри – 39,9 минг киши.

Аввалроқ, Ўзбекистонда аёллар сонига нисбатан эркаклар сони ошгани маълум бўлганди.

1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35 079 190 кишини ташкил этмоқда. Бунда аёллар сони 17 432 730 нафарга тенг бўлса, эркаклар сони 17 646 460 нафарни ташкил қилган. Эркаклар сони аёлларга қараганда 213 730 нафарга кўп.

Top