08:12 / 20.10.2021
6587

20 октябр куни шимолий ҳудудларга салқин ҳаво массалари кириб келишни бошлайди

20 октябрда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат республиканинг шимолий ҳудудларига салқин ва нам ҳаво массалари кириб келишни бошлайди. 

«Ўзгидромет» хабарига кўра, Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, Бухоро, Навоий вилоятида кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-27 даража иссиқни ташкил этади.

Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-25 даража иссиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво булутли бўлади, кечга томон ёғингарчилик бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-20 даража илиқ бўлади.

Top