16:15 / 27.10.2021
2568

АҚШ 5-11 ёшли болаларни коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмлашга рухсат берди

Қўшма Штатларнинг FDA маслаҳат қўмитаси (Food and drug administration – Озиқ-овқат ва дори-дармон бошқармаси) Pfizer фармацевтика компаниясининг COVID-19 вакцинасини 5-11 ёшдаги болаларга ҳам қўллашга рухсат берди.

Фото: Getty Images

Қўмита экспертлари паст дозали вакцина хатарлардан кўра фойдалироқ эканини аниқлагач, масала овоз беришга қўйилган.

Маълум қилинишича, келаси ҳафта охирларидан ушбу ёшдаги болаларни ҳам эмлаш бошланиши мумкин.

АҚШда, бугунги кунда 5-11 ёшдаги болалар сони 28 млн бўлиб, 8 минг бола COVID туфайли шифохоналарда ҳаёт билан видолашган. Шифохоналарга олиб борилган болаларнинг 1/3 қисми эса, жонлантириш бўлимларида вафот этган.

Top