21:30 / 27.10.2021
3884

АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлиги биносида бомба борлиги ҳақидаги хабардан сўнг эвакуация ўтказилди

20 октябр куни Капитолий полицияси меҳнат вазирлиги биносида портлаш хавфи борлиги ҳақидаги хабардан сўнг атрофдаги кўчаларни ёпиб қўйганди.

Фото: Reuters

Бомба портлаши ҳақидаги хабардан сўнг АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлиги биносида эвакуация ишлари ўтказилди, деб хабар берди Fox5 нашри.

“Эрталаб бомба портлаши ҳақида хабар олинди. Эҳтиёткорлик юзасидан бинода эвакуация ўтказилди”, — деб маълум қилди вазирликнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича котиби ёрдамчиси Сара Ловенхайм.

Маълумот берилишича, бино атрофидаги кўчалар полиция томонидан ўраб олинган.

20 октябр куни Капитолий полицияси меҳнат вазирлиги биносида портлаш хавфи борлиги ҳақидаги хабардан сўнг атрофдаги кўчаларни ёпиб қўйганди.

Top