17:44 / 28.10.2021
14068

Афғонистонда очлик ва қашшоқлик сабаб қизларини сотаётган оилалар сони кўпаймоқда – ОАВ

«Толибон» ҳокимият тепасига келгач, Афғонистонда гуманитар вазият ёмонлашиб кетди. Натижада она-оналар томонидан фарзандларини сотиш ва эрта турмушга бериш ҳолатлари кўпайган.

Фото: Euronews

Афғонистонда ёшларнинг эрта никоҳи ва бола савдоси янгилик эмас, бироқ сўнгги ойларда бундай ҳолатлар кўпайди, деб ёзмоқда Euronews.

«8 ёшли Ашо 23 ёшли эркакка 300 минг афғонийга (3 минг доллар) сотилган. Шукрия эндигина бир ярим ёшда, лекин отаси уни 2800 долларга сотишга қарор қилди», дейилади хабарда

Ашо Бибигулнинг онаси қизини оила очликдан қийналаётгани ва қарзларни тўлашга пул кераклиги боис сотиб юборганини айтган.

«Бизда бошқа танлов йўқ эди. Бу яхши иш эмас. Аллоҳ бизга бундай иш қилишни ҳеч қачон буюрмаган», – дейди аёл.

Муҳаммад Ассан эса икки қизини очлик ва қочқинлар лагерида бошидан кечираётган қийинчиликлари сабаб сотишга мажбур бўлганини таъкидлаган.

Агар харидорда етали миқдорда пул бўлмаса, ота-оналар чорва моллари ёки қурол-яроғлар эвазига ҳам фарзандларини сотишмоқда.

«Нажиба менинг қизим. Мен уни 50 000 афғонийга (500 доллар) сотдим. Унинг эри менга 25 минг (250 доллар) тўлаган. Иккинчи қисмни тўлаши биланоқ уни олиши мумкин», – деган бошқа бир икки қизнинг отаси Кайлан.

Толибон ҳокимият тепасига келганидан сўнг юзага келган нотинч вазият туфайли кўплаб афғонлар молиявий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Озиқ-овқат нархлари ошди, миллий валюта қадрсизланиб кетди, чет эл ёрдами камайган.

Top