20:03 / 29.10.2021
4964

EPSILON (EDC): Айзоват конида кунлик 100-110 минг кубметр ҳажмда газ бераётган янги қудуқ бурғиланди

Фото: Epsilon

Жорий йилнинг 29 октябр куни Қашқадарё вилояти, Айзоват конидаги 10-сонли қудуқда бурғилаш ишлари якунлангач, ундан саноат миқёсидаги газ оқими олинди.

Олинаётган газни республика аҳолисига етказиб бериш учун 30 октябр куни қудуқ газ узатиш тизимига уланади.

Барча ишлар санитария-эпидемиология ва экология талабларига мувофиқ тарзда амалга оширилмоқда. 

Epsilon Матбуот хизмати Ⓣ

Top