16:04 / 02.11.2021
1905

Нукусда "Cobalt" 57 ёшли пиёдани уриб кетди. Ҳолат юзасидан ИИВ изоҳ берди

Фото: Видеодан кадр

Бугун #Kunmobilmuxbiri Нукусда "Cobalt" 57 ёшли пиёдани уриб кетгани ҳақида хабар берганди. Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 1 ноябрь куни соат 11:30лар атрофида Нукус шаҳри Ўзбекистон кўчаси бўйидаги кичик асфальт йўлида Амударё туманида яшовчи 1994 йили туғилган фуқаро Б.Ю. бошқарувида "Cobalt" русумли автомашинасида шу йўлни кесиб ўтаётган Нукус шаҳрида яшовчи 1964 йили туғилган фуқаро Қ.Қ.ни уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида фуқаро Қ.Қ. тан жароҳати олиб Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

Беморнинг ҳолати ҳақида ҳозирча қўшимча маълумот берилмади. #Kunmobilmuxbiri юборган видеода у йўлда қимирламасдан ётгани акс этган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги вақтда Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ мобил мухбир Нукус йўлида Cobalt ва Gentra тўқнашиб кетгани ҳақида хабар берганди. Ҳолат ҳақида шу вақтгача Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ изоҳ бермади.

Top