20:54 / 03.11.2021
8236

Қирғизистон элчихонаси Москва полицияси мамлакат фуқаросига куч ишлатгани сабабли Россия ташқи ишлар вазирлигига нота юборди

Элчихона Россия томони ушбу ҳолат бўйича холис ва ҳар томонлама текширув ўтказиши ҳамда полиция ходимлари ишига ҳуқуқий баҳо беришига умид билдирган.

Фото: ТАСС

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси Москвада мамлакат фуқаросига нисбатан куч ишлатилгани тўғрисидаги хабар сабабли Россия ташқи ишлар вазирлигига нота юборди

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда Россия полицияси Қирғизистон фуқаросига нисбатан жисмоний куч ишлатаётгани акс этган видеолавҳа тарқалган.

«Элчихона томонидан олиб борилган ишлар натижасида воқеа 2 ноябрь куни Москвада содир бўлгани аниқланди. Шунингдек, Москванинг Хорошевский райони полицияси ходимлари куч ишлатган 21 ёшли Қирғизистон фуқаросининг шахси аниқланди. Элчихона томонидан Россия ТИВга нота, Россия ИИВнинг Москва шаҳри бўлимига ҳамда Россия тергов қўмитаси бош тергов бошқармасига мурожаат юборилди», — дейилади элчихона хабарида.

Элчихона Россия томони ушбу ҳолат бўйича холис ва ҳар томонлама текширув ўтказиши ҳамда полиция ходимлари ишига ҳуқуқий баҳо беришига умид билдирган.

Таъкидланишича, элчихона Қирғизистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча чораларни кўради.

Top