18:09 / 09.11.2021
1932

Термизда талабанинг пули ва телефонларини ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фото: dvitex.ru

Термиз шаҳрида талабанинг пули ва иккита телефонини ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 12 октябрь куни Термиз шаҳрининг Чегара маҳалласида яшовчи, коллеж талабаси Р.Камол шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз мурожаатида жорий йил 24 сентябрь куни уйидан нархи 600 минг сўм ва нархи 500 минг сўм бўлган иккита телефонини ҳамда 500 минг сўм пулини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғриликни Денов туманида яшовчи, Ч.Даврон содир этгани аниқланган ва ундан ашёвий далиллар олинган.

Қайд этилишича, жорий йил 21 октябрь куни Ч.Давронга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Top