19:15 / 12.11.2021
9519

Афғонистон террорчилар маконига айланишига йўл қўймаслик долзарб масала — Шавкат Мирзиёев

WAKIL KOHSAR/AFP VIA GETTY IMAGES

Президент Шавкат Мирзиёев Истанбулда бўлиб ўтган Туркий кенгаш саммитидаги нутқида Афғонистон масаласига яна бир бор тўхталди.

«Афғонистондаги ҳозирги мураккаб вазият барчамизнинг эътиборимиз марказида турибди.

Ушбу мамлакатнинг гуманитар инқирозга тушиб, халқаро майдонда яккаланиб қолишига, унинг террорчилар маконига айланишига йўл қўймаслик ниҳоятда долзарбдир.

Афғонистоннинг янги ҳукумати билан мулоқотларда ёндашувларимиз умумий ва якдил бўлиши лозим», деди президент Шавкат Мирзиёев.

Top