19:43 / 13.11.2021
14736

Москва областида тўрт нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ёнғин натижасида ҳалок бўлди — ОАВ

Фото: ГУ МЧС

Москва областининг Солнечногорский районидаги қурувчилар турар жойида содир бўлган ёнғин оқибатида тўрт нафар хорижлик ишчи ҳалок бўлди, икки нафари жароҳат олди, деб хабар берди Москва области прокуратураси матбуот хизмати.

Известия”нинг ёзишича, дастлабки маълумотларга кўра, барча ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар Ўзбекистон фуқароларидир. Улар Прибрежная кўчасида жойлашган бинода яшаб келишган.

Москва области ФВВ матбуот хизматининг маълумот беришича, ёнғин маҳаллий вақт билан кундуз соат 10 яримларда бошланган ва беш соат ичида тўлиқ ўчирилган. 

Ушбу ҳодиса бўйича тергов қўмитаси тегишли суриштирув ишларини бошлаган.

Top