13:17 / 20.11.2021
1422

Андижон шаҳрида 19.000 АҚШ долларига уй сотишини айтиб, фирибгарлик қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото: KUN.UZ

У бошқа бир фуқаронинг ишончига кириб, уй олиб беришни ваъда қилиб пул олган. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

2021 йил июн ойида Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро А.Ф. таниши Фарғона шаҳрида яшовчи Х.М.нинг ишончига кириб, Андижон шаҳар 4-кичик даҳада жойлашган кўп қаватли уйлардан бирини 19.000 АҚШ долларига сотишини айтган ва ундан 5.000 АҚШ доллари пулларини фирибгарлик йўли орқали олиб, пулларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар  ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, 19 млрд сўмлик бензин маҳсулотлари талон-торож қилинган Андижон нефт базаси иши судга оширилганлиги хабар қилинган эди.

Top