21:50 / 22.11.2021
3968

Ўзбекистонда йил якунигача 375 минг гектар ўрмонзор барпо этиш белгиланган — Азиз Абдуҳакимов

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Қорақалпоғистон ва вилоятларда «яшил қопламалар» барпо этишга доир ишлар кетаётгани, хусусан жорий йилда 375 минг гектар ўрмонзор ташкил этилаётганини маълум қилди.

22 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масаласига оид халқаро анжуман ўтказилди. Тадбирда иштирок этган бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов айни вақтда  «яшил қопламалар» ва ўрмонзорлар барпо этиш бўйича бажарилаётган ишлар ҳақида гапирди.

«Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда «яшил қопламалар» барпо этишга доир ишлар кетмоқда. 2021 йилда ушбу тадбирлар натижасида 560 минг гектар майдонда «яшил қопламалар» ташкил этилиб, шундан 375 минг гектарида ўрмонзор барпо этилади.

Қорақалпоғистондаги ўрмон фонди ерлари ва Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларидаги Оролбўйи ҳудудларида 172 минг гектар ҳамда бошқа ҳудудлардаги ўрмон фондининг тоғ, водий ва тўқай ерларида 13 минг гектар майдонга дарахтлар экиш ишлари ташкил этилмоқда», деди бош вазир ўринбосари.

Маълумотларга кўра, Oрoл денгизи инқирoзи оқибатлари Оролбўйи минтaқaсидa яшаётган миллиoнлaб oдaмлaрнинг ҳaёт фаолиятига сaлбий тaъсир кўрсатиб келмоқда. Кейинги 55 йилдa денгизнинг қуригaн тубидa 5,2 миллиoн гeктaр мaйдoндa Оролқум дeб нoмлaнгaн янги чўл пaйдo бўлган.

Дунёнинг бoшқa ҳaр қaндaй чўллaридa бўлгaни кaби Оролқумдa ҳaм инсонлaр тўкис ҳaёт кечириши, ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaниш, биoxилмaxиллик ва экотизимни қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган инфрaтузилмa ва ижтимoий шaрт-шaрoитлaр етарли эмас. Шу боис ҳам 2021 йил 18 май куни БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси ялпи мажлисида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюция бир овоздан қабул қилинган.

Мазкур резолюцияга асосан экологик инновациялaр вa тexнoлoгиялaр, шунингдeк яшил иқтисoдиёт вa маҳсулотлардан кўп марта фойдаланадиган иқтисoдиёт тaмoйиллaри асосида Oрoлбўйи ҳудудини экологик вa инсoн инқирoзи билaн бoғлиқ ҳудуддaн бaрқaрoр ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнган ҳудудгa aйлaнтириш бўйичa стрaтeгик йўнaлишлар ҳамда устувор лойиҳалар йўналишлари белгиланган.

Ҳозирда Оролбўйида ICBA халқаро марказидан келтирилган 18та ўсимликни ва маҳаллий ёввойи ўсимликлар флораси вакилларини маданийлаштиришни синовдан ўтказиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Орол денгизининг қуриган тубидан 10 хилдан ортиқ тупроқ типлари асосида илмий лизиметрик тадқиқот майдончаси барпо этилди.

Top