17:00 / 27.11.2021
8430

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари”: Янгибозор туман электр таъминоти корхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги масъуллари, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти таркибий корхоналари матбуот котиблари, туман мутасадди корхона ва ташкилотлар вакиллари, ишчи-ходимлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари Хоразм вилоятида ҳам янгиланишлар, ўзгаришларга асос яратиб бермоқда. Ҳудудда кўплаб йирик ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари
Фото: Ҳудудий электр тармоқлари
Фото: Ҳудудий электр тармоқлари

Туман электр таъминоти корхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилиши ҳам тизимда кенг кўламли ишлар олиб борилаётганидан далолат бермоқда. Янги мажмуада яратилган шароит, мавжуд техник ва технологик ускуналар имконияти, қолаверса муҳандис-техник ва ишчи-ходимлар, корхона мутахассисларини ўқитиш, оператив-диспетчер хизмати томонидан амалга ошириладиган энергия таъминотининг автоматлаштирилган бошқарув тизими, маънавият ва маърифат каби хоналар иш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, истеъмолчилар учун уларни қабул қилиш хонаси, касса хизматлари ва бошқа хизмат турлар мавжуд.

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари
Фото: Ҳудудий электр тармоқлари
Фото: Ҳудудий электр тармоқлари

Бундай ўзгаришлар ва янгиланишларнинг асосий мақсади, албатта, электр энергияси истеъмолчиларига қулайлик яратиш билан бир қаторда, ишчи-ходимларга муносиб меҳнат шароитлари яратишдир.

Тадбир якунида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ажратилган 4 дона янги махсус трактор туман электр таъминоти корхоналари раҳбарларига топширилди. Эндиликда, мутахассислар томонидан таянч ўрнатиладиган жой қўлда қазилмай, махсус юк кўтариш транспортлари орқали ўрнатилади. Бу эса иш унумдорлигини янада ошишида катта аҳмиятга эга.

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари
Фото: Ҳудудий электр тармоқлари
Фото: Ҳудудий электр тармоқлари

Маълумот учун: Бугунги кунда Янгибозор тумани ҳудудида жойлашган жами 30та маҳалла, 17 389 маиший ва 1225 та улгуржи электр энергияси истеъмолчиларига корхонанинг 53 та ишчи-ходими хизмат кўрсатади. Бундан ташқари, улар томонидан тумандаги 3 та нимстанция, 13 та фидер, 887,6 км узунликдаги электр узатиш тармоқларида эксплуатация ишлари олиб борилади.

Жорий йилнинг шу даврига қадар тумандаги 57,5 км узунликдаги электр тармоқлари ва 25 дона трансформатор пунктларини янгилаш, модернизация ва реконструкция қилиш ишлари бажарилди. Бундан ташқари “Маданият” нимстанцияда қуввати 6300 кВА бўлган трансформатор қуввати 10 000 кВА бўлган янги трансформаторга алмаштирилди.

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Top