03:18 / 29.11.2021
9819

Ла Лига. «Реал» Винисиуснинг сўнгги дақиқаларда урган суперголи эвазига «Севилья»ни мағлуб этди

Фото: Реал Мадрид

Испания чемпионатининг 15-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Реал» ўз майдонида «Севилья» устидан иродали ғалабага эришди. Биринчи бўлимда Рафа Мирнинг голига Карим Бензема жавоб берди. 87-дақиқада эса Винисиус Жуниор суперголи билан мезбонларга 3 очко тақдим этди.

«Реал» очколарини 33тага етказиб, энг яқин таъқибчилари — «Атлетико» ва «Реал Сосьедад»дан 4 очкога ўтиб кетди. 28 очкоси бор «Севилья» 4-ўринга тушди.

Ла Лига. 15-тур
Реал — Севилья 2:1

28 ноябрь, «Сантьяго Бернабеу»
Голлар: Бензема (32), Винисиус (87) — Мир (12). 
Реал Мадрид — Куртуа, Карвахаль (Васкес, 90+4), Милитао,  Алаба, Менди, Каземиро, Модрич (Камавинга, 73), Кроос, Асенсио (Вальверде, 73), Винисиус (Начо, 90+2), Бензема. 
Севилья — Буну, Монтиэль (Мунир, 90+1), Кунде, Карлос, Акунья, Ракитич (Дилэйни, 71), Фернандо, Хордан (Родригес, 81), Оеампос (Идрисси, 90+1), Гомес (Торрес, 81), Мир.
Огоҳлантиришлар: Акунья (35),  Монтиэль (54), Кроос (61), Карвахаль (69), Окампос (84), Каземиро (90+2).

Top