16:05 / 30.11.2021
6640

“Асакабанк”: Тошкентда ўтган II МДҲ Халқаро молия-банк форумида қатор ҳамкорлик келишувлари имзоланди

Фото: Асакабанк

Пойтахтимиз Тошкентда Иккинчи Халқаро молия-банк форуми бўлиб ўтди. Анжуман доирасида суғурта ва қайта суғурталаш ҳамда лизинг бўйича халқаро конференция, шунингдек, “МДҲ ҳудудида биржа бозорини ривожлантириш” мавзусида шўъба йиғилиши ҳам ташкил этилди. Форумда 20 давлатдан банк, суғурта, лизинг ташкилотлари, инвестиция компаниялари, фонд биржалари, вазирлик ва идоралардан 500 га яқин вакиллар иштирок этди.

Фото: Асакабанк

Форум доирасида “Асакабанк” АЖ Беларусь Республикасининг “Белагропромбанк” ОАЖ ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди. Мазкур ҳужжат икки банк ўртасидаги комплекс ҳамкорлик, хусусан, инвестиция жалб қилишни қўллаб-қувватлаш, банк фаолиятини янада ривожлантириш, банк кафолатлари ва экспорт кредитлари, кадрлар тайёрлаш, ноу-хау ва ўзаро тажриба алмашиш соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун хизмат қилади.

Фото: Асакабанк

“Асакабанк” АЖ Ахборот хизмати Ⓣ

Top