22:00 / 07.12.2021
75750

Кун фотолари: Деновдаги портлаш оқибатлари ва вулқондан қочаётган яваликлар

Kun.uz дунёнинг турли чеккаларидаги сўнгги воқеаларга оид суратларни жамлади.

7 декабрь куни соат 03:57да Сурхондарё вилояти Денов шаҳри марказида жойлашган «Indenim» (собиқ «Юбилейний») савдо мажмуасида кучли портлаш содир бўлди.

Ҳодиса оқибатида камида 9 киши тан жароҳати олган, 2 киши вафот этган.

Ҳодиса жойига бош вазир биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги ҳукумат комиссияси сафарбар этилган, ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирча бошқа тафсилотлар маълум қилинмади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратлар ва видеохабарларда портлаш жуда кучли бўлгани, мажмуа яроқсиз аҳволга келгани, портлаш кучи унинг атрофидаги бошқа турар жой ва маъмурий биноларга ҳам зарар етказганини кўриш мумкин.

4 декабрь куни Индонезиянинг Ява оролидаги Семеру вулқони отилишни бошлади. Вулқон яқинида жойлашган 11 қишлоқ, жумладан, Сумбер Вулух қалин кул ва вулқон чанги остида қолди. Ҳудуддаги аччиқ тутун, электр энергияси йўқлиги ва тропик ёмғир қидирув-қутқарув ишларига тўсқинлик қилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, вулқон отилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 34 кишига етди, 17 киши бедарак йўқолган, юзлаб кишилар турли даражада жароҳат олган, хавфли ҳудудлардан минглаб кишилар эвакуация қилинган.

REUTERS/Willy Kurniawan
Фото: EPA/Vostock-photo
Аҳоли хавфли ҳудудлардан қочмоқда / REUTERS/Willy Kurniawan
Расмийлар ҳавонинг ифлосланиши сабабли Семеру вулқонига 5 километрдан ортиқ яқин бормасликни тавсия қилган

Чегарадаги вазият кескинлашган бир маҳалда Украина президенти мамлакат қуролли кучлари ташкил топганининг 30 йиллиги муносабати билан Донбассдаги ҳарбийларни зиёрат қилди ва уларнинг бир гуруҳига давлат мукофотлари топширди. 

Зеленский Донбасс ва Қримда украиналик ҳарбийлар томонидан тинчлик ўрнатилиши ҳақида гапирди. 

Название

Афғонистонда аёлларнинг таълим олиш ҳуқуқидаги чекловлар сақланиб қолмоқда - мамлакатдаги қизларнинг маълум қисмигина мактабга бориши мумкин.

Кения пойтахти Найробида амалга оширилган ҳужумдан кейин полиция билан тўқнашув ҳудудида ўтиб бораётган аёл. REUTERS/Baz Ratner
Ироқнинг Басра шаҳридаги шифохона яқинида амалга оширилган теракт туфайли камида 30 киши ҳалок бўлиб, 16 киши яраланди. REUTERS/Mohammed Aty
Польшалик чегарачилар Беларусь билан чегарадаги Кузница-Брузги чегара-ўтказиш пунктида навбатчилик қилмоқда. REUTERS/Kacper Pempel
Коронавирусга чалинган беморнинг қариндошлари унинг хонаси ойнасига байрам келганини эслатувчи безаклар чизишди. Берлин, Германия
REUTERS/Fabrizio Bensch
Филиппинда мактаблар очилгач, ўқувчи синфхонада ниқоб таққан ҳолда тўсиқлар билан ўралган жойда ўтирибди
REUTERS/Eloisa Lopez
Таиланд ҳукумати туризмни жонлантиришга ҳаракат қилмоқда

 

Top