12:00 / 21.12.2021
8224

Pitak24 — вилоятлар ва Тошкент шаҳри ўртасида йўловчи ташиш учун қулай ва оммабоп онлайн-сервис

Сиз зудлик билан вилоятга кетишингиз керакми? Энди вилоятга ёки вилоятдан Тошкент шаҳрига бормоқчи бўлсангиз ҳеч қандай оворагарчиликларсиз уйингиздан олиб кетамиз. Пятакка бориб вақтингизни ва нақдингизни йўқотманг.

Фото: Pitak24

Вақт сарф қилиб автовокзалга (пятакка) боришга ҳожат қолмади. Сиз уйингиздан чиқмаган ҳолда ўзингизга керакли йўналишда такси хизматини чақиришингиз мумкин. Бунинг учун Сиз Pitak24 телеграм ботига мурожаат қилишингиз кифоя. Онлайн хизматимизда ҳайдовчи билан савдолашиш ёки вақтни беҳуда сарфлаш ҳожати йўқ, сабаби Pitak24 орқали қидирув берганингизда йўл ҳақи ва қачон кетишини кўрсатиб туради. 24 соат давомида ҳайдовчи топиш ва унга хабар ва локация (манзил) юбориш имконияти мавжуд. 

Яна бир қулайлик Pitak24 лойиҳасида почта хизмати бўлиб, исталган буюм ва хат-ҳужжатларни вилоятларга (Тошкентга) юбориш имконияти бор.  Ҳайдовчилар ҳам мижоз қидириб пятакда 10-15 соатлаб туришига ҳожат қолмайди. Ҳурматли ҳайдовчилар, мижозни пятакда кутманг, мижозни жойидан олиб кетинг.

Pitak24 — Шофёрлар ва мижоз қидириш хизмати.

® GOLD PYRAMIDS МЧЖ хизмат кўрсатади.

Top