15:30 / 24.12.2021
6974

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари”: Янгиариқ туман элeктр таъминоти корхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Фото: “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ва туман ҳокимлиги масъуллари, туман мутасадди корхона ва ташкилотлар вакиллари, ишчи-ходимлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Фото: “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
Фото: “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари Хоразм вилоятида ҳам янгиланишлар, ўзгаришларга асос яратиб бермоқда. Ҳудудда кўплаб йирик ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Фото: “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
Фото: “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
Фото: “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ

Туман электр таъминоти корхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилиши ҳам тизимда кенг кўламли ишлар олиб борилаётганидан далолат бермоқда. Янги мажмуада яратилган шароит, мавжуд техник ва технологик ускуналар имконияти, қолаверса, муҳандис-техник ва ишчи-ходимлар, корхона мутахассисларини ўқитиш, оператив-диспетчерлик хизмати томонидан амалга ошириладиган энергия таъминотининг автоматлаштирилган бошқарув тизими каби хоналар иш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, бинода истеъмолчиларни қабул қилиш хонаси, касса хизматлари ва бошқа хизмат турлари мавжуд.

Фото: “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ

Бундай ўзгаришлар ва янгиланишларнинг асосий мақсади, албатта, электр энергияси истеъмолчиларига қулайлик яратиш билан бир қаторда, ишчи-ходимларга муносиб меҳнат шароитлари яратишдир.

Тадбир якунида, бир гуруҳ соҳа фахрийлари сўз олиб, жамият мутасаддиларига иш тажрибаларидан келиб чиқиб ўз маслаҳатларини беришди ва келгуси ишларига омад тилашди.

Маълумот учун: “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан жорий йилда Гурлан, Янгибозор, Янгиариқ туман электр таъминоти корхоналари бинолари янгидан таъмирланиб, замонавий жиҳозланган ҳолда фойдаланишга топширилди.

Биргина Янгиариқ туманида истеъмолчиларга янада сифатли электр энергияси етказиб бериш учун бугунги кунда туман электр таъминоти корхонаси томонидан 809,1 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 319 та трансформатор пункти орқали туманнинг 39 та маҳалласидаги 1366 та улгуржи ҳамда 23054 аҳоли, жами 24420 электр энергияси истеъмолчиларига корхонанинг 58 та ишчи-ходимлари томонидан хизмат кўрсатилмоқда.

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” Матбуот хизмати Ⓣ

Top