17:00 / 28.12.2021
6078

Wellness Hotel and Spa: Пойтахт меҳмонлари учун юлдузчалари ва сифат уйғунлиги мужассам турк меҳмонхонаси

Тошкентга бизнес ё бирор бошқа иш билан бир неча кунга келдингизми? Балки, шаҳарни айланиб, маданий ҳордиқ олмоқчидирсиз? Эҳтимол, узоқроқ муддат қоларсиз? Мақсад қандай бўлмасин, Сизга қўналға керак-ку, тўғрими?!

Ўзбекистон пойтахтида нима кўп – меҳмонхона кўп. Юлдузлари ҳисоби бўйича ҳам, кўрсатиладиган хизматлар кўплиги бўйича ҳам, сифату эътибор борасида ҳам вариантлар етарлича. Сизга энг муҳими нима эканлигини ўзингиз учун аниқлаштириб олишингизга вақт керак. Келинг, мана шу вақтни тежанг ва Wellness Hotel and Spa меҳмонхонасини танлай қолинг. Негалигини тушунтирамиз.

Фото: Wellness Hotel and Spa
Фото: Wellness Hotel and Spa

Бу янги қурилган меҳмонхона шаҳарнинг энг обрўли туманларидан бирида жойлашган. Метро бекати яқин, атрофда турли дўконлару емакхоналар бисёр, шаҳарнинг энг эътиборли нуқталарига узоқ эмас, транспорт ва логистика борасида муаммо йўқ, ва энг асосийси, Сиз катта кўча ёқасидаги шовқиндан узоқдасиз – маҳалла ичида жойлашган сокин гўшада бемалол ҳордиқ чиқаришингиз мумкин. Ахир иш ё айланишга шаҳарга чиққач, барибир толиқасиз ва Сизга ором керак бўлади.

Фото: Wellness Hotel and Spa

Оҳорли, шинам хоналар кайфиятни кўтарувчи ранглар ва мебеллар билан жиҳозланган. Фитнесс зал, бассейн, сауна ихтиёрингизда. Камига йога билан шуғулланиб, массаж олишингиз ҳам мумкин. Хушмуомала ходимлар эса бир ишорангизга маҳтал бўлиб, хизматга шай туришади.

Фото: Wellness Hotel and Spa

Меҳмонхонада кичик деталларгача аҳамият берилган. Ишонинг, Сиз бу ерда тўхтаб, номер олгач, бирор масалада бошингизни қотирмайсиз. Барчасини биз ўйлаймиз ва бажарамиз, Сиз эса тўлиғича асосий юмушларингиз ва ҳордиққа ихтиёр беринг. Дарвоқе, автомобилда келадиган бўлсангиз, паркинг бобида ҳам муаммо йўқ.

Фото: Wellness Hotel and Spa

Меҳмонхона сизга хуштаъм таомлардан иборат катта менюни таклиф қилади. Нонуштангиз енгил ва мазали бўладими ё тўйимли ва энергияга бой овқатлар – ихтиёр Сизда: бу ерда “шведча стол” услубидаги таклифдан истаганча тановул қилинг. Нонуштадан ташқари куннинг исталган пайтида ресторанимизда таъбингизга кўра турк ва Европа таомларидан баҳра олишингиз мумкин.

Фото: Wellness Hotel and Spa

Шунча мақтовларга арзирмикин, деб ўйлаётгандирсиз? Биз мақтов эмас, фактларни келтирдик ва бу афзалликлар жудаям демократик, мақбул нархларда Сизга тақдим этилишини алоҳида таъкидлашни истардик.

Фото: Wellness Hotel and Spa

Туркия ва Ўзбекистон ҳамкорлигида очилган меҳмонхона эгаси Ихсан Курт жаноблари меҳмонхона бизнеси соҳасида 20 йилдан ортиқ фаолиятга эга. У бу янги отелни қуриш ва фойдаланишга топширишда ўз тажрибасидан келиб чиқиб, аксар отелларда кузатиладиган камчилигу хатоларни такрорламай, қулайлик ва ишончлиликка урғу берганини таъкидлайди, токи Сиз бу ерга келаркансиз, ўзингизни уйингиздагидек ҳис қилишингиз Ихсан Курт ва унинг персонали учун муҳимдир.

Эшигимиз Сиз учун доим очиқ, ҳурматли меҳмон! 

Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Хирмонтепа 1-тор кўчаси.

Телефон: +998712031717, +998998951717

Web-сайт: wellnesshotel.uz

Telegram: t.me/Wellness_hotel_and_spa

Instagram: instagram.com/wellnesshotelandspa/?hl=ru

Facebook: facebook.com/Wellness-Hotel-and-Spa-100405022517229

Реклама ҳуқуқи асосида

Top