12:00 / 10.01.2022
5089

2021 йилда Ucell 200 га яқин янги базавий станцияларни қурди ва 500 дан ортиғини модернизациялаштирди

Фото: Ucell

Ucell компанияси доимий равишда алоқа сифатини яхшилаш ва интернет тезлигини ошириш устида иш олиб боради. Янги йил олди кунларида Ucell 200га яқин таянч станцияси қурилгани ва Қорақалпоғистон Республикаси, мамлакатдаги 12та вилоят ҳамда Тошкентда мавжуд 500дан ошиқ таянч станция модернизациялаштирилгани ҳақида ҳисобот берди. Айниқса, ўтган йилнинг IV чораги Ucell техник департаменти ходимлари учун унумли бўлди.

Асосий шартлардан бири

Уяли алоқа ва тезкор интернетни тўсиқларсиз қабул қилиш учун яхши телефон ва сифатли сигнал керак. Агар биринчиси абонентга боғлиқ бўлса, иккинчиси мобил операторлар томонидан таъминланади. Асосий шартлардан бири шуки, абонентлар энг яқин таянч станцияси (кейинги ўринларда ТС) сигнал қамрови масофасида бўлишлари керак.

Ucell Бухоро, Самарқанд ва Тошкентда керакли миқдорда янги майдончалар қуриб, етакчи таянч станцияларни тиклашга эришди. Таъкидлаш ўринлики, масалан, Самарқандда таянч станцияларнинг 26%и модернизациялаштирилган бўлса, Андижон вилоятида 99,6% станция модернизациялаштирилди.

Ўтган йили Ўзбекистон бўйлаб жами 500дан ошиқ станция модернизация қилинди.

Фото: Ucell
Фото: Ucell

Нафақат бизнес, балки ижтимоий масалалар ҳам

Стандарт таянч станциясининг нархи (учта сектор: атрофдаги ҳудудни қопловчи антенналар ва учта қатлам: 2G, 3G ҳамда 4G) ўртача 70-80 минг долларни ташкил этади. Ўртача деб айтаётганимизнинг сабаби, 70 метрлик антенна-мачтали иншоот ёки том устидаги қабул-узатиш аппаратураси комплексининг нархи сезиларли даражада фарқ қилади.  

Ўзбекистонда абонентнинг ўртача ойлик ҳисоби (ARPU) 24 минг сўмни ташкил этади. Яъни, биз мобил алоқа ва интернетга ойига ўртача 2,22 доллар сарфлаймиз.

Ушбу икки рақамни билганингиздан сўнг таянч станцияси харажатларини қоплаш учун қанча абонент ва вақт кераклигини осон тасаввур қиласиз. Бунда юқорида айтиб ўтилган нархга ижара, электр таъминоти, таъмирлаш ва мутахассислар иш ҳақи киритилмаган.

Фаолиятини бошлаган кундан то ҳозирга қадар Ucell ижтимоий функцияларни бажарувчи таянч станцияларни қуриб келмоқда. Ҳа, Ucell бизнес-компания ва тижорий манфаатга эришишни кўзда тутади. Биз аҳолиси кам ҳудудлардаги ТС умуман ёки яқин орада даромад келтирмаслиги мумкинлиги эҳтимолдан холи эмас, лекин улар инсонларнинг қулайлиги учун қурилмоқда.

«Обод қишлоқ» дастури доирасида мамлакатнинг чекка ва аҳолиси кам ҳудудлари, хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида Ucell 19та станцияни қуриб, фойдаланишга топширди.

Янги таянч станциялари ўрнатилган аҳоли пунктлари орасида:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани “Қонираткўл” қишлоқ фуқаролар йиғини;
  • Жиззах вилояти, Бахмал тумани, Бахмал ҚФЙ Бойқўнғир қишлоғи;
  • Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги «Лойқасой» маҳаллий фуқаролар йиғини;
  • Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шаҳриобод маҳалласида жойлашган Ҳурватан қишлоғи бор.
Фото: Ucell
Фото: Ucell

Микротўлқинли печдан ҳам хавфсиз

Турар жойлар, мактаблар, болалар боғчалари ва шифохоналар яқинида ТС қуриш хавфсиз. Давлат мамлакатда қабул қилинган санитар нормаларига риоя қилиш устидан жуда қатъий назорат ўрнатган. Ҳар бир объект учун санитар паспорт ишлаб чиқилади ва унда нурланиш ҳудудлари кўрсатилган тегишли зичлиги билан акс эттирилади.

Ўзбекистонда рухсат берилган алоқа оқимининг зичлик даражаси – 10 мкВт/см².

Ҳар бир ютуқнинг ўз номи бор

Техник блок ходимларининг юқори даражадаги профессионаллиги ва интилувчанлиги туфайли 2021 йил техник ривожланиш режаси бажарилди.

Ушбу юксак муваффақиятга Дмитрий Абдурахманов раҳбарлиги остидаги жамоа ўзининг катта ҳиссасини қўшди: Ўткир Неъматов, Анвар Сулейманов, Тимур Аминов, Алишер Ибадуллаев, Орзубек Қодиров, Мурат Курбанов, Эмиль Куртназаров ва Сардорбек Холмуҳаммедов.

Ҳудудий мутахассисларни ҳам таъкидлаб ўтамиз: Азамат Аниязов, Андрей Дмитриев, Ахмаджан Гулямов, Бахадыр Умаров, Игорь Ванишев, Мансур Эшмуратов, Марат Джумаев, Муратбай Сейидов, Фирдавс Имамов ва Элмурод Рахимов.

2022 йилга қурилиш режалари

Ucell алоқа сифатини яхшилаш устида тинимсиз ишламоқда.

Бу мақсадда 2022 йилда бир неча юзлаб янги майдончалар қурилади. Бундан ташқари, бутун Ўзбекистон бўйлаб 800дан ошиқ таянч станциялари модернизация қилинади.

Яқин тўрт йиллик бюджет тақсимотида транспорт инфраструктурасини ва, аввало, бутун республика ҳудудида оптик толали алоқа линияларини  ривожлантириш кўзда тутилган.

Батафсил: ucell.uz/uz/myucell/press_srv

Реклама ҳуқуқи асосида

Top