07:49 / 13.01.2022
5583

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан ўзаро келишувлар ижросини муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Доналд Лу билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг долзарб масалалари, илгари эришилган келишувлар ижроси ва келгусидаги тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.

Томонлар халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.

Ўтган йил 13 декабрь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг биринчи мажлисида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу билан учрашган эди.

Учрашувда АҚШ томони янги Ўзбекистонда олиб борилаётган демократик ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастури қўллаб-қувватланишини маълум қилди.

Top