08:49 / 16.01.2022
9639

Тошкентда бошқа автомобилнинг давлат рақамини тақиб юрган ҳайдовчи аниқланди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида бошқа машинага тегишли давлат рақамидан фойдаланган Nexia ҳайдовчиси аниқланди.

ИИВ ахборот хизмати хабарида қайд этилишича, 2022 йил 12 январь куни соат 14:00 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида 20 V 417 CА давлат рақам белгили Nexia ҳайдовчиси тўхтатилиб, текширилган.

Унга кўра, ушбу давлат рақам белгиси аслида «ВАЗ-2106» автомобилига тегишли экани, Nexia’га тегишли бўлган 20 Y 239 DA давлат рақам белгиси эса автомобилнинг юкхонасида тургани маълум бўлган.

Ҳайдовчи И.Ў.га (1994 йилда туғилган) нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси (транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Top