20:15 / 16.01.2022
6968

Uzbekistan Airways Жанубий Кореяга киришда ўрнатилган янги қоидалар ҳақида огоҳлантирди

Фото: Imago Images

Коронавирус билан боғлиқ вазият кескинлашгани сабаб Жанубий Корея ҳукумати мамлакатга кириш истагида бўлган йўловчилар учун янги қоидаларни жорий қилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар қилди.

Янги талабларга кўра, 20 январдан бошлаб Корея Республикасига бораётган йўловчилар (6 ёшдан бошлаб) парвоздан камида 48 соат олдин Covid-19’га қарши ПЗР усулда топширилган тестнинг манфий натижасини тақдим этиши керак. Тест натижалари инглиз ва корейс тилларига таржима қилиниши керак.

Бундан аввалроқ, Uzbekistan Airways АҚШга киришда қўшимча талаблар қўйилгани сабаб фуқароларни огоҳлантирганди. Унга кўра, йўловчилардан парвоздан камида 24 соат олдин топширилган манфий жавобли ПЗР тести талаб қилинади. Шунингдек, йўловчилар махсус аттестация варақасини тўлдириши ва рўйхатдан ўтиш пайтида уни босма шаклда тақдим этиши шарт ҳисобланади.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top