12:07 / 17.01.2022
7337

EPSILON (EDC): Кутилма захиралари 4 млрд кубметр газ ва 64 минг тн конденсатдан иборат янги – Янги Ариқ кони очилди

Фото: Epsilon Матбуот хизмати

Жорий йил 17 январ куни илгари фаолияти тўхтатиб қўйилган Янги Ариқ-1 қудуғида олиб борилган қайта тиклаш ишлари интиҳосида, ундан кунлик ҳажми 100 минг кубметрни ташкил этган углеводородларнинг саноат миқёсидаги оқими олинди. Қудуқдан маҳсулот қазиб чиқариш ҳажмини янада кўпайтиришга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда.

Олинаётган газни республика аҳолисига етказиб бериш учун жорий йил 10 феврал куни Ø168 мм ўлчамдаги қувурларни 17 км.лик масофага тортиш ишлари якунланади. 

Барча ишлар санитария-эпидемиология ва экология талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати

Top