01:40 / 17.01.2022
14978

«Реал» финалдаги класикода ҳам ғалаба қозониб, 12-бор Испания Суперкубоги ғолибига айланди

Фото: Реал Мадрид

Саудия Арабистонида ўтказилган Испания Суперкубогида «Реал» финалда турнирнинг амалдаги ғолиби «Атлетик» Бильбао билан баҳс юритди. 

Биринчи бўлимда Лука Модрич чиройли голи билан ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим бошида Карим Бензема пенальтидан тўп киритиб мадридликларнинг класикодаги ғалабасини мустаҳкамлади. 

Эътиборлиси, 87-дақиқада Милитао ўз жарима майдончаси ичида қўл билан ўйнагани учун майдондан четлатилди, Куртуа эса пенальтини бартараф этиб жамоасини сўнгги дақиқалар хавфидан қутқарди.

Шу тариқа «қироллик клуби» ўз тарихида 12-бор ушбу турнирда ғолиб бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, яримфиналда «Реал» «Эл Класико»да «Барселона»ни (3:2) мағлуб этганди. Бильбао клуби эса «Атлетико» Мадрид (2:1) устидан иродали ғалабага эришганди.

Испания Суперкубоги. Финал
Атлетик Б — Реал 0:2

16 январь. Ар Риёд. «Қирол Фаҳд»
Голлар: Модрич (38), Бензема (52, пенальти).
Амалга оширилмаган пенальти: Рауль Гарсия (88). 
Атлетик – Унаи Симон, Де Маркос, Мартинес, Йерай Альварес, Баленсиага (Берчиче, 58), Дани Гарсия, Саррага (Весга, 58), Сансет (Рауль Гарсия, 58), Беренгер (Уильямс, 46), Уильямс, Муниаин (Серрано, 81). 
Реал – Куртуа, Алаба, Милитао, Менди, Модрич, Кроос, Каземиро, Васкес (Начо, 90+1), Бензема, Винисиус (Марсело, 86), Родриго (Вальверде, 64).
Огоҳлантиришлар: Дани Гарсия (77), Йерай Альварес (90).
Четлатиш: Милитао (87).

Top