13:49 / 21.01.2022
10610

Ўзбекистон россиялик сайёҳлар орасида машҳурлик бўйича иккинчи ўринга чиқди

Россиядан бўлган сайёҳларнинг асосий қисми жорий йил 20 январидан 28 февралига қадар Арманистонга саёҳат қилишни режалаштирган. 

Фото: Kun.uz

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, машҳурлик бўйича иккинчи ўриндан Ўзбекистон, учинчи ўриндан Озарбойжон ва Тожикистон жой олди.

Ушбу мамлакатларга авиачипталар нархи 2021 йил февралига нисбатан икки бараварга арзонлашди: 21 минг рублдан 10 минг рублгача.

Чипталар қимматлашган ягона йўналиш - Туркия. Парвоз нархи ҳозирда 7732 рублни ташкил этмоқда, бу бир йил аввалгидан 17 фоизга кўпдир.

Top