09:39 / 23.01.2022
11352

Сурхондарёда одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузган суд раиси ишдан олинди

Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг раиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг раиси Камолиддин Хидиров одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузгани, суд ишини ташкил этишда бепарволиги ва интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун лавозимидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг судьяси Муаттар Аллаярова ўз аризасига асосан лавозимидан озод этилиб, ваколати муддатидан илгари тугатилган.

Top