23:25 / 06.02.2022
17715

Футзал. Португалия финалда ҳам камбэк қилиб, қаторасига 2-бор Европа чемпионига айланди

Фото: Getty Images

Амстердамда футзал бўйича Европа чемпионати якунланди. 

Финалда амалдаги жаҳон ва Европа чемпиони Португалия Россия билан баҳсда 0:2 ҳисобида ютқаза туриб, ғалабага эришди ва ўз тарихида 2-бор қитъа чемпионига айланди.

Эътиборлиси, португаллар яримфиналда Испания (3:2) билан ўйинда ҳам камбэк кўрсатишганди. 

Россия Евроларда 6-марта финалда мағлубиятга учради. Жамоа 1 бор чемпионликни қўлга киритган. 

3-ўрин учун баҳсда Испания Украина устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Евро-2022. Амстердам
Финал
Португалия — Россия 4:2
Голлар: Пасу (19), Коэлью (27, 32), Варела (40) — Соколов (10), Афанасьев (13). 

3-ўрин учун
Испания — Украина 4:1
Голлар: Мельядо (11), Солано (18), Бойис (31), Адольфо (32) — Чернявский (17).

Top