21:49 / 17.02.2022
1330

Фуқаро 500 дона “Remdesivir” дорисини 16 минг 300 долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда ИИБ ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда фуқаро Н.Ю. фуқаро М.га хорижда ишлаб чиқарилган, COVID-19 инфекциясини даволашда кенг қўлланиладиган “Remdesivir” номли дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид
Top