08:29 / 02.03.2022
8795

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида энг юқори ўринни эгаллаган 10 та давлат маълум қилинди

Фото: Kun.uz

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг январь ойидаги ташқи савдо айланмаси қайси давлатлар билан амалга оширилгани ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 621 млн доллар. Бунда, экспорт – 157,1 млн, импорт 463,8 млн доллар.

Кейинги ўринлардан мос равишда Россия (573,3 млн доллар, экспорт – 180,7 млн, импорт 392,6 млн доллар) ва Қозоғистон (266,8 млн доллар, экспорт – 60,9 млн, импорт 205,8 млн доллар) жой олди.

Ташқи савдо айланмасида қолган давлатлар кўрсаткичи қуйидагича:

  • Туркия – 266,1 млн, экспорт – 121,6 млн, импорт 144,5 млн доллар;
  • Корея – 213,4 млн, экспорт – 2,3 млн, импорт 211 млн доллар;
  • Қирғизистон – 60,3 млн, экспорт – 51,3 млн, импорт 9 млн доллар;
  • Украина – 48,9 млн, экспорт – 13,3 млн, импорт 35,6 млн доллар;
  • Германия – 45,3 млн, экспорт – 5,7 млн, импорт 39,5 млн доллар;
  • Ҳиндистон – 44,5 млн, экспорт – 1,6 млн, импорт 42,9 млн доллар;
  • Тожикистон – 43,1 млн, экспорт – 32,9 млн, импорт 10,2 млн доллар.

2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 3,5 млрд долларга тенг бўлди.

Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 1,4 млрд долларни ташкил қилди. Бунда: маҳсулотлар – 1,2 млрд доллар, хизматлар – 176,5 млн доллар.

Шунингдек, савдо айланмасида импорт ҳажми 2,1 млрд долларга тенг бўлди. Бунда: маҳсулотлар – 1,9 млрд доллар, хизматлар – 147,1 млн доллар.

Top