11:59 / 05.03.2022
30667

“Сизларда имконият анча кўп” — Абдураҳмон қори ҳаёт йўли ва ёшларга тавсиялари ҳақида

Тожикистоннинг Хўжанд вилоятидан бўлган, халқ орасида Абдураҳмон қори номи билан танилган Абдураҳмон Қурбонов Ўзбекистонга сафари давомида Kun.uz студиясида бўлиб, диний ҳам дунёвий илм олиш билан кечаётган ҳаёт йўли ҳақида сўзлаб берди.

Суҳбат асосан Абдураҳмон Қурбоновнинг ўзи ва ҳаётий ақидалари, амаллари ҳақида бўлди. Қурбонов болалигидаги умидлари, мактабда таълим олиш имконияти бўлмагани, бироқ ўзи устида қандай ишлаб, илм олгани ҳақида сўзлаб берди.

Унинг ҳикояси ўзининг кечмишидан ташқари ҳозирги ёшларга ўрнак ўлароқ мотивацион руҳда бўлиб, ёшларга илм олишда ҳарислик, ҳаракат қилиш, жамиятга фойда келтириш каби мавзуларни ўз ичига олди.

Суҳбатдошимиз 14 ёшида ҳаётида, руҳиятида туб бурилиш бўлгани, ўшандан бери ҳаётга бошқача кўз билан қараётгани, Аллоҳ уни ҳидоят сари бошлагани ҳақида сўзлар экан, бошқа дин ҳақидаги маърузаларни эшитиб, нотўғри йўлдан кетиб қолиши мумкин бўлгани ва ўз вақтида Ислом динини таниб, тўғри йўлга тушиб қолгани ҳақида гапирди.

Суҳбатни юқоридаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бобур Акмалов суҳбатлашди.
Тасвирчи
– Азимжон Воҳидов.

Видеоматериал ва мазкур мақоладаги матн Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан диншунослик экспертизасидан ўтказилган.

Мавзу
Ҳаётий ҳикоялар
Турфа тақдирлар ва умр манзаралари
Барчаси
Top