17:45 / 16.03.2022
14382

Солиқ юки бугунги кунда 28 фоиз бўлса, шуни 25 фоизга туширишимиз керак – президент 

16 март куни президент Шавкат Мирзиёев солиқ тизимидаги ислоҳотлар, янги лойиҳалар тақдимоти билан танишиш учун Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюрди.  

Фото: Президент матбуот хизмати

“Мен нима учун қўмитанинг ўзида келиб йиғилиш қиляпман? Чунки администрацияда ўтказсак, раис ва икки ўринбосари борарди. Лекин бошқа етакчи ходимлар мақсадимизни тушунмай қолиши мумкин эди. Мақсадимиз нима – солиқ тизимини шаффоф қилиш, рақамлаштириш, тадбиркорларга қўшимча имкониятлар яратиш”, деди президент. 

Қайд этилишича, 2017 йилда 31 трлн сўм солиқ тушуми бўлган бўлса, 2021 йил 128 трлн сўм тушум билан якунланган. 

“Шу билан бирга, 5 йил олдин 13 та солиқ тури бўлган бўлса, бугунги кунда 9 та солиқ тури ундириляпти. Солиқ юки бугунги кунда 28 фоиз бўлса, шуни 25 фоизга туширишимиз керак”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Top