12:44 / 05.04.2022
8247

35та университетга ректорларни лавозимга тайинлаш ёки озод этиш ваколати берилиши мумкин

Фото: iStock

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра:

  • илмий кенгаш аъзоларининг ярмидан кўпи мазкур кенгашни тузган, илмий ташкилот ва таълим муассасасида фаолият юритаётган олимлардан иборат бўлиши шарти бекор қилинмоқда;
  • фақат давлат таълим муассасаларида ўқитиладиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар рўйхатини тасдиқлаш Вазирлар Маҳкамаси ваколатидан чиқарилмоқда;
  • давлат олий таълим муассасалари ректорларини лавозимга тайинлаш ҳамда эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ваколати берилмоқда;
  • 5 хил тоифадаги шахсларнинг таълим ташкилотларида педагог (профессор-ўқитувчи) сифатида фаолият олиб бориши тақиқланмоқда.
Top