15:57 / 18.04.2022
13436

Эрон Исроил хавфли ҳаракат қилган тақдирда унинг марказига зарба бериши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди 

Ўтган ҳафтада Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Дамашқдаги Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа қурилмалари ва радарлари жойлаштирилган ҳудудларга зарба берганди. 

Фото: Getty Images

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Дамашқдаги Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа қурилмалари ва радарлари жойлаштирилган ҳудудларга зарба берди. 

Эрон қуролли кучлари Исроил томонидан хавфли ҳаракат амалга оширилган тақдирда мамлакатнинг марказий районларига зарба беради. Бу ҳақда Эрон президенти Иброҳим Раисий миллий армия куни байрами тантаналарида айтди.

"Агар сизлар томондан миллатимизга нисбатан таҳдид солувчи озгина ҳаракат амалга ошириладиган бўлса, Исроил режимининг маркази қуролли кучларимиз нишонига айланади", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган IRNA агентлиги.

Раисийнинг сўзларига кўра, "Исроил минтақа мамлакатлари билан муносабатларни яхшилашга уринмоқда, шу сабабли Исроил кучларининг бу мамлакатлардаги кичик ҳаракати ҳам Эрон қуролли кучлари ва разведкаси эътиборидан четда қолмайди".

15 апрел куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Дамашқдаги Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа қурилмалари ва радарлари жойлаштирилган ҳудудларга зарба берди. 

Al-Hadath телеканалининг хабарига кўра, "Ҳизбуллоҳ" базасига Эрон дронларини олиб кетаётган ҳарбий колоннага ҳам зарбалар берилган.

Top