17:49 / 25.04.2022
8316

Жапаров Тожикистон билан чегарани делимитация қилиш ишлари секин бораётганини айтди 

Қирғизистон президентининг маълум қилишича, чегаранинг 600 км узунликдаги участкаси бўйича муаммо ечимини топган. 

Фото: Anadolu Agency

Тожик-қирғиз чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масаласи секин ҳал бўлмоқда, деди Қирғизистон президенти Садир Жапаров.

Унинг сўзларига кўра, Тожикистон билан чегара масаласи кун тартибидан олиб ташланмаган.

«600 км бўйича муаммо ҳал қилинди, яна 300 км қолди. Аммо масала секин ҳал бўлмоқда. Ўттиз йилда ҳал бўлмаган масала бир ойда ҳал бўлмайди»,- деди у. 

Жапаровнинг қайд этишича, одамлар тўсиқ қуриш яхши деган фикрни билдирмоқда. 

«Баҳсли ҳолатларни ечишимиз билан ҳар икки томон тўсиқ қуришни бошлайди. Чегара постлари очилади. Тожикистон билан муносабатлар ҳам Ўзбекистон билан сингари бўлади. Муносабатларимиз аввалгидек давом этади деган умиддаман», - деди Қирғизистон президенти. 

Top