10:42 / 25.04.2022
1611

Самарқандда фуқарони ишга киритиб қўйишини айтиб 500 доллар олган тез ёрдам бўлими мудири ушланди

Нуробод туман тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими мудири ишга киритиб қўйишини айтиб фуқародан 500 доллар олаётганда ушланган.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент ва ДХХ Нуробод тумани бўлими ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда туман тиббиёт бирлашмасининг тез ёрдам бўлими мудири Я.Б. фуқаро Ф.дан уни туман тиббиёт бирлашмасига танишлари ёрдамида патронаж ҳамшираси вазифасига 0,75 штат бирлигида ишга қабул қилиш эвазига 500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top