19:30 / 05.05.2022
6185

Ўзбекистонда тез ёрдам чақирувлари ривожланган давлатлардагидан 6-7 баравар кўплиги айтилди

Ўзбекистонда ҳар йили минг кишига нисбатан чақирувлар сони 352 тани ташкил этади. Бу ривожланган давлатлардан 6-7 баравар кўп, дея маълум қилди президент Шавкат Мирзиёев 5 май кунги йиғилишда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбарига кўра, чақирувларнинг 15 фоизидагина беморларни шифохоналарга ётқизиш талаб этилади. Сабаби, жойларда оддий тиббий хизмат йўлга қўйилмагани учун аҳоли тез ёрдамга мурожаат қилишга мажбур.

Қайд этилишича, мингдан зиёд маҳаллада тиббиёт пунктини ташкил қилиш ҳақида очиқ мулоқотда берилган топшириқ Қорақалпоғистон, Наманган ва Сурхондарёдан бошқа ҳудудларда якунига етказилмаган.

“Вилоят ҳокимлари бир нарсани аниқ эшитиб олсин. Май ойи якуни билан барча маҳалла тиббиёт пунктлари тўлиқ ишга туширилиши шарт”, деди президент.

Top