08:00 / 12.05.2022
3801

Uzbekistan Airways экспресс авиаташувлар оддий парвозлардан нимаси билан фарқланишини маълум қилди

Ўзбекистон авиация тармоғини ривожлантириш доирасида 2021 йилнинг августидан бошлаб Uzbekistan Airways  авиакомпанияси гибрид асосидаги парвозларни амалга оширишга киришди. 

Фото: Kun.uz

Авиакомпаниянинг ҳаво кемалари паркида 174 йўловчи ўриндиқларига мўлжалланган тўлиқ иқтисодий (эконом) класс тартибида қайта конвертацияланган Airbus A320 ҳаво кемалари фойдаланишга топширилди. Бу тарифларни классик ҳаво ташиш йўналишларига нисбатан ўртача 20 фоиз камайтириш имконини тақдим этган.

Классик лоукост-ташувчиларидан фарқли ўлароқ – уларнинг аксарияти овқат билан таъминламайди ва бепул багаж ташиш имконияти мавжуд эмас.

Uzbekistan Airways Express (UAE) «тўлиқ-эконом» авиаташувларининг классик Uzbekistan Airways (UA) қатновларидан асосий фарқлари:

йўловчилар сони – 174 (UAE), оддий парвозларда йўловчилар кўпроқ;

бизнес-класснинг мавжуд эмаслиги (UAE), оддий парвозларда эса бизнес-класс мавжуд;

1 багаж жой миқдори – 23 кг ва 5 кг қўл юки (UAE), Uzbekistan Airways мунтазам қатновларида – 32 кг ва 8 кг қўл юки;

авиақатновлар фақатгина А320 ҳаво кемасида амалга оширилади (UAE) ва оддий қатновларда авиакомпания паркидаги барча ҳаво кемаларини кўриш мумкин;

Uzbekistan Airways Express икки соатдан узоқроқ бўлган қатновларида озиқ-овқат таъминотини сақлаб қолган: сендвич ва сув берилади. Шу билан бирга, классик авиақатновларда, 2 соатдан ортиқ парвозларда тўлиқ иссиқ овқат билан таъминланади.  

Бугунги кунда Uzbekistan Airways Express Ўзбекистон ҳудудларидан Россия ва Қозоғистон шаҳарлари: Москва, Уфа, Перм, Қозон, Самара, Екатеринбург, Минералние Води, Омск, Сочи, Красноярск, Иркутск ва Олмаота шаҳарларига тўртта ҳаво кемасида парвозларни амалга оширади.  

Бундан олдин Uzbekistan Airways Урганч – Фарғона – Урганч йўналишида авиақатновни йўлга қўйганди.

Top