12:00 / 13.05.2022
8646

Тошкентда MAFF by DAFNA ва DAFNA Mebel инновацион шоурумининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Фото: DAFNA

Ёғоч ва мебел саноатида энг етакчилардан бири бўлган DAFNA Тошкент харитасида ўз ўрнини кенгайтирмоқда ва мижозларни ажойиб янгиликлар билан хурсанд қилишга бел боғлади. 5 май куни MAFF by DAFNA ва DAFNA Mebel биргаликда ўзининг эксклюзив шоурумининг тантанали очилиш маросимини ўтказди.

Фото: DAFNA

Жонли мусиқа, кўнгилочар дастур ва анъанавий лента кесиш маросими тадбирнинг ҳар бир меҳмонига байрамона кайфият бағишлади.

Фото: DAFNA

Очилиш маросими кунида DAFNA ўзининг севимли бўлиб қолган DAFNA Flooring бренди ўрнига, янгиланган MAFF by DAFNA брендини тақдим қилди.

Фото: DAFNA

Компания вакилларининг айтишича, ребрендинг дунёнинг етакчи брендлари маҳсулотларининг мисли кўрилмаган кенгайиши билан боғлиқ бўлиб, бир вақтнинг ўзида мижознинг бир нечта эҳтиёжларини қондиришга мўлжалланган ва интерьернинг комплекс ечимини таклиф этади.

Фото: DAFNA

“Бу инновацион шоурум бўлиб, унда сиз ўз орзунгиздаги интерьерни яратишда исталган ечимни топишингиз мумкин. Бу ерда биз нафақат жаҳон ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларини тақдим этамиз, балки уларни етказиб бериш ва ўрнатишгача бўлган бир қатор хизматларни ҳам кўрсатамиз. Шу билан мижозларимиз оғирини енгил қилишни ўз вазифамиз деб биламиз. Мақсадимиз халқ ишончига сазовор бўлган мутлақо машҳур брендга айланиш”, — деди MAFF by DAFNA компанияси бош директори Aкром Нуритдинов.

Фото: DAFNA

Янги шоурум шаҳар марказидан беш дақиқалик масофада жойлашган ва ҳар бир меҳмон учун қулай тарзда барпо этилган. 1500 м² майдондан иборат ҳудудда хориждан келтирилган ва сифатли маҳсулотларнинг кенг ассортименти тақдим этилган бўлиб, мижозлар ўзига керакли нарсаларни топишда қийналмаслиги учун бир нечта бўлимга бўлинган. Шоурумда бепул автотураргоҳ  ташкил этилган бўлиб, меҳмонларни ортиқча оворагарчиликлардан сақлайди.

 DAFNA билан уйда қулайлик яратиш жараёни кўп вақт талаб қиладиган иш эмас, ҳақиқий завқли жараёнга айланади, ўз соҳасининг тажрибали мутахассислари қисқа вақт ичида мижозлар истакларини амалга оширишга ёрдам беради. Шоурумда нафақат мебел, балки аксессуарлар, эксклюзив интерьер буюмлари, ҳар қандай дид ва услуб учун муносиб пол ва эшикларни топиш мумкин.

 1995 йилдан бери энг илғор офис мебеллари етказиб берувчи ва таниқли Horeca мебеллари билан таъминловчи DAFNA ҳар қандай офисни шинам ва кўркам манзилга айлантиришда ишончли ҳамкорга айланган.

Келгусида корхона нафақат сифатли маҳсулотлар турини кўпайтириш, балки Ўзбекистон бозорида ноёб, миллий услубда ўзининг муаллифлик мебелларини ишлаб чиқаришни ҳам режалаштирган.

 “Компания ижодкорлар билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Келажакда биз ўз мебелларимизни ишлаб чиқарамиз ва у ўзига хос миллий дизайнга эга бўлади. Мебел ишлаб чиқаришда миллий сўзана ва миллий ранг-тасвир асосида маҳсулотларимизга миллий услуб қўшилади, – дейди DAFNA Mebel асосчиси Aзиз Нуритдинов.

Фото: DAFNA

MAFF by DAFNA дан махсус таклиф!

Кўпинча, таъмирлаш ишларини олиб боришда биз муаммога дуч келамиз: биринчи навбатда нимани сотиб олиш керак – ламинат ёки эшиклар? MAFF by DAFNA ўз мижозлари эҳтиёжларини таҳлил қилиб, бунга ҳам ечим топган.

MAFF by DAFNA янги филиал очилиши муносабати билан май ойи давомида акция эълон қилади. Энди сиз ламинат+плинтус+эшикни бирга харид қилинг ва 10 фоиз чегирмага эга бўлинг. Тошкент шаҳри бўйлаб бепул етказиб бериш хизмати мавжуд. Мутахассислар сизга энг маъқул нархларда юқори сифатли эшикларни танлашда ёрдам беришади.

Уйингиз ва офисингиз шинам бўлиши учун янги ечимларни қидиринг – янги илҳом манбаини биздан топасиз.

 Манзил: М. Улуғбек тумани, Паркент кўчаси 219. 

Боғланиш учун :

MAFF by DAFNA:

Тел.: +99899 840-05-88

Сайт: www.maff.uz

Instagram: maffbydafna

Telegram: maffbydafna

Facebook: maffbydafna

DAFNA Mebel: 

Тел.: +99899 800-06-88

Сайт: www.mebel.dafna.uz

Instagram: dafnamebel

Telegram: dafnamebel

Facebook: dafnamebel

Реклама

Мавзуга оид
Top