20:29 / 21.05.2022
24054

Кучли чанг бўронлари: Учқудуқда электр узилган, Урганчда айрим бино томлари учиб тушган

Чанг бўронлари Навоий ва Бухоро ҳудудларидан ташқари, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразмнинг айрим туманларида ҳам кузатилган. Учқудуқ туманида электр узилгани, Урганч шаҳрида кучли шамолдан айрим бино томлари учиб тушгани айтилмоқда.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, агентликнинг Бухоро ва Навоий вилоятларидаги айрим кузатув станцияларида 21 май куни шамолнинг максимал кучи 25 метр/секундга етган.

Зарафшон кузатув станцияси маҳаллий вақт билан соат 14:05да кучли чанг бўрони кузатилаётгани ва кўринувчанлик 500 метргача пасайиб кетгани ҳақида хабар берган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сўнгги маълумотига кўра, кучли шамол ва чанг бўронлари Навоий вилоятининг Навоий шаҳар, Қизилтепа, Кармана ва Навбаҳор туманларида, Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳри ва Ғиждувон, Пешкў, Ромитан туманларида, Самарқанд вилоятининнг Пахтачи туманида ҳамда Қашқадарё вилоятининг Муборак тумани ҳудудиларида ҳам кузатилган. Бу табиат ходисаси оқибатида талофатлар бўйича ҳудудий ФВБларига ва ҳамкорликдаги хизматларга мурожаатлар келиб тушмаган.

Ижтимоий тармоқларда турли ҳудудларда кузатилган чанг бўрон ҳодисаларининг тасвирлари тарқалмоқда.

Навоий вилоятининг ғарбий чўл ҳудудларидан чанг-қум бўронлари

Чанг ва қум бўронлари дастлаб Қизилқум чўл ҳудудларида кузатилган. Ғарбдан шарққа – Навоий вилояти ва Бухоро шаҳарларига томон ҳаракатланган.

Навоий вилояти Учқудуқ туманида кучли шамол

Бухоро шаҳрида кучли шамол ва чанг бўронлари

Навоийнинг Учқудуқ туманида кучли шамол ва чанг бўронлари электр узилишига олиб келган.

Чангли бўроннинг Косон туманига кириб келиши

Қашқадарё вилояти Муборак ва Косон туманларида ҳам чанг бўрони кузатилган.

bHMkJcuoWhuS0c8VKkQtoICeMIG5n-1u.jpg (1280×814)
Муборак туманидаги “Машъал” футбол клубининг уй стадиони
Урганч шаҳрида кузатилган кучли шамол

Хоразм вилояти Урганч шаҳри ва Навоийнинг Учқудуқ туманида кузатилган кучли шамол оқибатида айрим бино иншоотларининг том ёпилмаси учиб тушган.

Гидрометролог Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, ҳозир атмосферада шундай вазиятки, Навоий ва Бухоро вилоятларида кучли шамоллар шарққа томон секинлашиш ҳолатига тушмоқда.

Зарафшон шаҳрида эсган кучли шамол
Чанг-қум бўронларининг Самарқанд вилояти ғарбий туманларига кириб келиши

«Ўзгидромет» хабарига кўра, чанг бўронлари 22 май тонгида Сурхондарё вилояти жануби, кундуз куни Фарғона водий вилоятларида кучли шамоллар бўлиши кутилмоқда.

Top